Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқиманг! iPhone 15 олиш фикридан қайтиб қолишингиз мумкин!

Ўқиманг! iPhone 15 олиш фикридан қайтиб қолишингиз мумкин!

Фото: Gagadget.com

Хабарингиз бор, iPhone 15 Prо смартфонларининг қизиб кетиши муаммоси айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Агар бу ҳолат такрорланаверса, Apple сўнгги 3nm А17 Prо чипининг ишлаши унумдорлигини пасайтиришга мажбур бўлиши мумкин.

Боиси янги смартфонларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишидан шикоят қилаётган фойдаланувчилар сони тобора ортиб бормоқда.

Cупертино компаниясининг техник ёрдами билан Apple iPhone 15 Prо ва iPhone 15 Pro Max эгаларини ишонтиришга ҳаракат қилмоқда ва мутахассислар келгусида вазият барқарорлашишини ваъда қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг айтишича, титан рамка ҳам смартфоннинг кучли қизишига сабаб бўлиши мумкин. Боиси, унинг иссиқлик ўтказувчанлиги у қадар яхши эмас. Бундан ташқари, титан жуда енгил металл бўлиб, у ҳам iPhone 15 Prо ва iPhone 15 Pro Max термодинамикасига салбий таъсир қилади.

Қувватланаётганда ва ўйин ўйнаётганда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади. Баъзилар ҳаттоки қурилма ҳарорати 50 даражагача кўтарилганини ҳам айтишмоқда.

Хитойлик фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, iPhone 15 Prо жуда юқори ҳарорат туфайли баъзан қувватланишдан ҳам тўхтаб қолаётган эмиш.

Шу боис ҳам мутахассислар ушбу муаммони фақат А17 Prо чипининг ишлашини сунъий равишда чеклаш орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Бироқ, бу янги смартфонлар савдосига ижобий таъсир кўрсатиши даргумон. Аммо машҳур компаниянинг ушбу муаммони эътиборсиз қолдириши натижасида Apple обрўсига путур етиши ҳам ҳеч гап эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг