Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Биз келажак яратмоқчимиз", Panasonic мобил мехмонхона тақдим этди

Фото: Carscoops

Japan Mobility Show 2023 олдидан Panasonic тадбир бўйича ўз режаларини ошкор қилди. Компания янги сақлаш тизимини, велосипедчилар учун хавфсизлик технологиясини ва автоном транспортнинг келажаги қандай бўлишини кўрсатувчи ўзи бошқариладиган автомобилни намойиш этади.

Mobile Living Room деб номланувчи концепция ўз-ўзини бошқариш технологиясини ўйин-кулги билан бирлаштиради. Бундан ташқари, Japan Mobility Show 2023га ташриф буюрувчилар ушбу концептуал автомобилнинг тўлиқ ўлчамли макетини кўришлари мумкин.

Аллақачон одамлар учун террариум номини олган ушбу концепт-кар тўрт томондан шиша билан ўралган. Экранлар йўловчиларнинг имо-ишоралари ва сўзларига жавоб бера олади. Йўловчиларни кузатишдан ташқари, бундай машина йўл ҳолатини диққат билан кузатиб боради, шунингдек, автомобиллар, пиёда ва велосипедчиларнинг хатти-ҳаракатларини башорат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг