Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамма енгил ноутбук чиқаришга ўтган пайт Panasonic ҳам қатордан қолмади

Ҳамма енгил ноутбук чиқаришга ўтган пайт Panasonic ҳам қатордан қолмади

Фото: Habr.com

Panasonic енгил вазнли - 979 грамм, 12,4 дюймли, қалинлиги 19,9 мм ноутбук чиқарди.

Техник хусусиятларига кўра, ноутбукда 1920х1280 пиксел (60 Гц, 16,77 миллион ранг) ўлчамли TFT FHD+ сенсорли дисплей мавжуд. Қурилма стандарт сифатида Intel Core i7-1360P процессори, 16 ГБ оператив хотира ва 512 ГБ (2 ТБ гача) SSD билан жиҳозланган. Япония бозоридаги нархи 2050 доллардан.

Ноутбук стандарт равишда битта динамик (24-битли стерео, Intel High Definition Audio билан мос келади), микрофон, юзни танишга эга инфрақизил камера ва ёруғлик сенсорига эга.

Ноутбук оғирлиги 220 грамм ва қуввати 65 Вт гача бўлган қувват адаптери билан бирга сотилади. Шуниси эътиборга лойиқки, иккита турдаги қайта зарядланувчи батареяларни танлаш мумкин - оғирлиги 270 грамм бўлган стандарт (литий-ион, 11,55 В, номинал қуввати 4300 мА/соат, батареянинг ишлаш муддати 16 соатгача) ва оғирлиги 190 грамм бўлган энгил. 2543 мА/соат, 9,5 соатгача автоном ишлаш).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг