Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AI EVOLUTION 2024” – Тошкентдаги энг йирик сунъий интеллект конференцияси ўтказилди

AI EVOLUTION 2024” – Тошкентдаги энг йирик сунъий интеллект конференцияси ўтказилди

Тошкент шаҳридаги Central Asian Universityда “AI EVOLUTION 2024” конференцияси ўтказилди. 

Ушбу йирик тадбир сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасидаги етакчи мутахассисларни бирлаштириб, технологиялар келажаги билан боғлиқ янги ғоялар ва инновацион ечимларни муҳокама қилишга қаратилди.

Конференцияда Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари О.Пекос панел муҳокамасида иштирок этиб, мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантиришга доир амалга оширилаётган ишлар ва рақамли технологияларни жорий этиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, тадбирда сунъий интеллект бўйича 14 йилдан ортиқ тажрибага эга эксперт Заcк Касс қатнашди. ChatGPTнинг етакчи ишлаб чиқувчиси сифатида у сунъий интеллектни бизнес ва бошқа соҳаларда қўллаш стратегиялари ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этди.

Навбатдаги чет эллик спикер эса Wikipedia асосчиси ва дунёнинг энг нуфузли шахсларидан бири Жиммий Валес бўлди. У технологиялар келажаги, сунъий интеллект ва блокчейннинг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Конференция иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғри Заcк Касс ва Жиммий Валесдан жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбирнинг қўшимча дастури ҳам жуда бой бўлиб, хакатон финали, стартаплар тақдимотлари ва АйТи соҳаси етакчилари билан муҳокамаларни ўз ичига олди.

Ушбу тадбир тадбиркорлар, дастурчилар, инвесторлар, лойиҳа етакчилари ва илғор технологиялар ҳамда глобал ўзгаришларга қизиқадиган барча учун катта аҳамиятга эга бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг