Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

362 мингта Tesla сотуви нега тўхтатилди?

362 мингта Tesla сотуви нега тўхтатилди?

Фото: Iz.ru

Tesla АҚШда 362 мингта автомобилни чақириб олди. Мақсад - автопилот учун дастурий таъминотнинг бета-версиясини янгилаш.

362 мингта машинанинг ҳаммасига FSD автопилотининг бета-версияси ўрнатилган эди. Маълум бўлишича, автопилот дастурида жиддий нуқсон бор. У ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдириши мумкин. Экспертлар мазкур эҳтимолий муаммоларнинг рўйхатини тузиб чиқишди. Шунингдек, автопилот билан бошқарилган автомобилларда қандай қоидалар бузилганининг ҳисоби юритилди.

Америка йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг айтишича, Tesla транспортларидаги дастурий таъминот тезликни ошириш, чорраҳаларни нотўғри кесиб ўтиш каби хатоликларга мойиллик туғдиради. Бунинг ортидан автоҳалокатлар келиб чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг