Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Ғарб ва Шарқ, АҚШ ва Хитой, қадриятлар ва инновациялар ҳақида

Ғарб ва Шарқ, АҚШ ва Хитой, қадриятлар ва инновациялар ҳақида

Фото: iXBT.com

Ғарбдаги кўпчилик сиёсий сўз эркинлиги ва олабайроқни тарғиб қилиш каби ғарб қадриятларини қўлламайдиган ва давлат кучли назоратга эга бўлган мамлакатларда инновация бўлмайди деган ғояни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилаётган вақтда айнан Хитойда инновациянинг ривожланиш натижалари, ушбу 2 та ғарб қадриятини сўзсиз қабул қилиш ривожланишнинг ягона йўли эмаслигини кўрсатади.

Кўпчилик ғарб давлатларини кўрган инсон сифатида яқинда Хитойга борганимда ривожланиш ва инновация бўйича Хитой нафақат орқада эмаслиги, балки кўпчилик иқтисодий ривожланган давлатлардан анча олдинда эканлигига гувоҳ бўлдим (Масалан, Шэньчжэнь шаҳрида кўчада юрганда АҚШга нисбатан тезюрар темир йўллар кўплиги ёки электр автомобиллар кўплигининг ўзи ҳам бунга бир мисол бўла олади).

Оддий битта Huawei компаниясида 200 минг ходимларининг ярмидан кўпи, яъни 120 минг атрофида айнан илмий ишлар билан шуғулланишаркан. Умуман илмий ходимлар сони бўйича Хитой АҚШдан биринчиликни олганига анча бўлибди (расмга қаранг), яқин орада умумий R&Dга харажат бўйича ҳам ўтиб кетади. Инновация бўйича АҚШдаги таҳлилий марказ томонидан ёзилган мақолада буни батафсил ўқиса бўлади.

Ўз қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётимизни ривожлантириш устида ҳаракат қиларканмиз, албатта нафақат ғарб, балки бу каби шарқ давлатларининг тажрибасини ҳам ўрганиб боришимиз зарур бўлади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг