Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Университетдаги маърузаларда голограммадан фойдаланилади

Университетдаги маърузаларда голограммадан фойдаланилади

Фото: Ferra

Буюк Британиянинг Лафборо университети Американинг Proto компаниясининг реал голограммаларни яратиш учун ускуналарини синовдан ўтказишни бошлайди. Улар ёрдамида университет маъруза ўқишни режалаштирмоқда.

2024 йил давомида сунъий интеллект асосидаги голограмма яратиш технологияси ҳақиқий маъруза шароитларида синовдан ўтказилади. Дарсларни Массачусетс технология институтидан таклиф қилинган ўқитувчилар олиб борадилар.

Янги йўналиш нафақат масофадан туриб дарс олиб борадиган ўқитувчиларнинг, балки илгари яшаган машҳур олимларнинг, масалан, Алберт Эйнштейннинг ҳам ҳақиқий иштирокини акс эттиради. Ақлли ускуналардан фойдаланган ҳолда дарслар 2025 йилда ўқув режасига киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг