АҚШнинг Массачусетс технология институти вице-президенти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Массачусетс технология институти (АҚШ) вице-президенти Эрик Гримсон билан учрашув ўтказди.
Учрашувда рақамли технологиялар, АйТи таълим ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, рақамли таълим ҳамда МИТ тажрибаси асосида ўқув дастурларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, стартаплар ва инновацион ғояларни ривожлантириш, МИТ университети билан биргаликда янги технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, рақамли трансформация жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун МИТ университетининг тажрибасидан фойдаланиш, Ўзбекистоннинг тадқиқот ва ривожланиш соҳасидаги истиқболларини муҳокама қилиб, МИТ университети билан илмий ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар берилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу учрашув Ўзбекистон ва МИТ университети ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам бўлиб, келгусидаги лойиҳалар ва ташаббуслар учун янги имкониятлар очади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter