Сунъий интеллект кексаларда машина ҳайдаш қобилияти ёмонлашганини аниқлайди
Қарилик бошқа нарсалар қаторида йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳам пасайтиради. Бунга қарши нафақат автопилотни жорий этиш, балки кекса фуқароларнинг сунъий интеллект тизимларидан фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш қобилиятини назорат қилиш орқали ҳам курашиш таклиф этилмоқда.
Япониянинг NTT Data компанияси шу мақсадда нейрон тармоқни ишлаб чиқмоқда. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларини кузатиш орқали у ҳайдаш тезлигини, тезлашиши ва секинлашишини баҳолайди. Шунингдек, ёшга боғлиқ ўзгаришлар туфайли маълум бир шахснинг машинани хавфсиз бошқариш қобилиятининг пасайишини ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни қайта ишлайди.
Тажриба сифатида Япония пойтахтидаги такси паркларидан бирида 65 ёшдан ошган ҳайдовчилар бошқарадиган автомобиллар ўртасида статистик маълумотларни тўплайди. Тўсатдан тормозлаш ёки тезлашиш ҳолатларига алоҳида эътибор берилади. Бир неча кунлик фаол иш давомида тўпланган статистика маълум бир ҳайдовчининг когнитив функцияларини таҳлил қилиш учун етарли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter