Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск: 2026 йилга бориб 1000 дан ортиқ одам Neuralink мия чиплари билан юради

Илон Маск: 2026 йилга бориб 1000 дан ортиқ одам Neuralink мия чиплари билан юради

Foto: Ferra

Илон Маскнинг айтишича, Neuralink 2026 йилгача 1000 дан ортиқ беморга мия чипларини имплантация қилишни режалаштирмоқда. Ушбу улкан мақсад 11 июл куни X.com платформасида эълон қилинди.

Технология аллақачон одамлар ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган. Neuralinkдан имплант олган биринчи одам Ноланд Арбо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Илгари фалаж бўлган, энди у қурилмалардан фойдаланиши ва ҳатто видео ўйинлар ўйнаши мумкин.

Иш бор жойда камчилик бўлади, дейилганидек, май ойида Арбонинг миясидаги симлардан бири жойидан силжиди. Шунга қарамай, Neuralink вакили чип ҳозирда барқарор эканлигига ишонтирди.

Neuralink  технологияси миянинг табиий сигналлари тезлигидан юқори бўлган фикрлар ёрдамида оёқ-қўлларини бошқаришга имкон беради.

Маск буни янада глобал мақсад — сунъий интеллект ривожланиши билан боғлиқ хавфларни камайтириш учун одамлар ва сунъий интеллект ўртасида симбиоз яратиш деб билади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг