Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google касалликларни йўтал орқали аниқлаш учун сунъий интеллект яратмоқда

Google касалликларни йўтал орқали аниқлаш учун сунъий интеллект яратмоқда

Foto: 4pda

Bloomberg маълумотларига кўра, Google Ҳиндистоннинг респиратор касалликлари соҳасида сунъий интеллектни ривожлантиришга ихтисослашган Salcit Technologies компанияси билан ҳамкорликда инсоннинг йўталига қараб унинг соғлиғи ҳолатини аниқлаш технологиясини бирлаштирмоқда.

Таъкидланишича, Google HeAR (Health Acoustic Representations) деб номланган модел, масалан, сил касаллигига чалинган одамни аниқлаш учун йўтал, бурун оқиши ва нафас олиш қийинлишуви ҳақидаги 300 миллион аудио ёзувлар бўйича ўқитилган.

Бундай технология шифокорларнинг ўрнини боса олмайди, бироқ у, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими яхши ривожланган ҳудудлардаги одамларга фақат смартфон ёрдамида соғлиқ учун мумкин бўлган хавфлар ҳақида огоҳлантириш олиш имконини беради. Ушбу хусусият фақат Google серияли қурилмаларида мавжуд бўладими ёки компания ҳамма учун алоҳида дастур чиқарадими, бу аниқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг