Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яндекс харитаси янгиланди: шаҳар хизматлари асосий экранда

Яндекс харитаси янгиланди: шаҳар хизматлари асосий экранда

Фото: dzen.ru

Яндекс жамоаси «Yandex maps» мобил иловасининг янгиланган версиясини ишга туширилишини эълон қилди. Энди, мобил «Yandex maps»нинг асосий экранида фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган асосий шаҳар хизматлари мавжуд. Янги дизайн аллақачон Android версиясида пайдо бўлган. Ишлаб чиқувчилар яқин орада iOS учун ҳам худди шундай қайта дизайнни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, бу биргина экранда турли хил кундалик вазифаларни ҳал қилиш имконини беради: ташкилотларни топиш, маршрутларни қуриш, автомобилга ёнилғи қуйиш, жамоат транспорти жадвалларини кўриш, такси чақириш, скутерларни ижарага олиш ва ҳоказо.

«Yandex taxi» ҳам янги дизайнда мавжуд, янги мавсум очилиши билан скутерлар ҳам пайдо бўлади. Пресс-релизда шундай изоҳ берилган:

Яъни, автобус бекатида туриб, «Харита»да автобус қачон келаётганини кўришингиз мумкин, агар жуда узоқ кутишга тўғри келса, таксига буюртма беришингиз ёки об-ҳаво имкон берганда дарҳол скутер ижарага олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг