Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Самарқандда тарихий воқеа

Самарқандда тарихий воқеа

Фото: "President.uz"

Дунё аҳолисини деярли ярмига эга давлатлар раҳбарларининг Самарқанддаги учрашуви жуда катта тарихий воқеа бўлиши аниқ.

Айниқса, уч йиллик пандемия ва ҳозирги дунёдаги қарама-қаршиликларга қарамай, шунча давлатлар раҳбарлари шахсан келиб бу тадбирда қатнашишларининг ўзини Давлатимиз Раҳбари томонидан бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг яққол натижаси деб бемалол фахрланиб айтишимиз мумкин.

Президентимизнинг ушбу тадбирга бағишланган бугунги мақолаларини ўқиб чиқишни тавсия этаман. Мақолани ўқигач, тадбирнинг моҳияти ҳақида тўлиқ тассаввур пайдо бўлади.

Албатта, минглаб меҳмонларни кутиб олиш ўзига хос қийинчиликларсиз бўлмайди. Оддий ўзимизнинг уйимизга меҳмон келади дейилса, оиламиз билан қанча ҳаракатга тушамиз.

Шу сабабли, бу ҳафта барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, қаерда, қандай соҳада фаолият юритсак ҳам меҳмонларни Ўзбекистон ҳақида ижобий таассуротлари билан кузатишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Бу ўз навбатида, юртимизнинг туристик потенциали ва аҳоли даромадлари ўсишига ҳам жуда катта ёрдам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг