Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Қизингиз чет тили, математика ва физикага қизиқса...

Қизингиз чет тили, математика ва физикага қизиқса...

Фото: t.me/shshermatov

Президентимиз қизларни олий таълимда ўқитиш зарурлиги бўйича доимо таъкидлаб, қўшимча шароит яратиб келаяптилар. Тошкент шаҳридаги INHA университети битирувчилари орасида аёллар улуши авваллари 15 фоизга ҳам етмагани учун имкони борича аёлларни ITга қизиқтиришга ҳаракат қилар эдик, бу йилги битирувчиларда уларнинг улуши деярли 22 фоизга етгани ҳам бу ҳаракатларнинг ўзига хос натижасидир.

Бу борада уйда ҳам қизларни IT соҳасида ўқишга қизиқтириш муҳимлигини доимо муҳокама қилганимизга қизим ҳам IUTга кирган эди. Бугунги муваффақиятли битирувчилар қаторида қизим ҳам бўлганига IUTдаги диплом топшириш маросими оиламизга қўшалоқ байрам бўлди.

Барча бугунги IUT битирувчиларига келгуси фаолиятларига муваффақиятлар ва оилавий бахт тилайман!

Қизингиз чет тили, математика ва физикага қизиқса албатта Тошкент шаҳридаги INHA университетига ҳаракат қилишингизни тавсия қиламиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг