Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири “Duvenbeck Gmbh” бош директори Ҳакан Бичил билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири “Duvenbeck Gmbh” бош директори Ҳакан Бичил билан учрашди

Фото: Mitc.uz

“Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси”да Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Германиянинг “Duvenbeck Gmbh” бош директори Ҳакан Бичил билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Duvenbeck Gmbh” компанияси билан музокараларни давом эттириш ва ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир нечта муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Меҳмонларга Ўзбекистонда хорижий резидент компаниялар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Компания раҳбари юртимизда IT мутахассислари учун яратиб берилган шароитлар ва имтиёзларни эътироф этиб, Ўзбекистонда хорижий тилларда бемалол гаплаша оладиган ёш кадрлар кўплиги ҳамда улар билан ишлаш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, BPO хизматларини Германияга аутсорс қилишда ҳамкорлик, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишда Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда ишлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг