Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Фарғоналик ёшлар дастурлаш соҳасида юксак салоҳиятга эга

Фарғоналик ёшлар дастурлаш соҳасида юксак салоҳиятга эга

Фото: mitc.uz

Хабарнинг аудио талқини

Фарғонада ёшлар салоҳияти анча кучли эканини инобатга олиб, дастурчиларга талаб ортаётган компанияларга ўз филиалларини ушбу вилоятда очишларини тавсия қиламиз!

UZINFOCOM марказининг филиалини очдик ва қатор компаниялар фаолияти билан ҳам танишдик, жумладан:

- 300дан ортиқ дастурчилар юқори маош олиб асосан чет элга хизматларини экспорт қилаётган Megagroup.ru компаниясининг филиали;

- 500дан ортиқ мижозини ўз сайтидаги интерактив харитада кўрсатиб қўйган BDM компанияси: http://bdm.uz/site/client ;

- 15 млн доллардан ортиқ савдо айланмасига эга таксиларни бошқариш дастури ва хизматини ҳамда 130дан ортиқ ишчи ўрнини яратган You Cloud компанияси.

Бу ёшларнинг юқори маош олиб, замонавий офисларда ишлаётганини кўриб бошқа ёшлар ҳам дастурлаш ва чет тилларини ўрганишга кўпроқ ҳаракат қилмоқдалар.

Шунинг учун, Тошкентда дастурчилар жуда дефицит бўлаётганидан ва уларнинг ортиб бораётган талабларидан қийналаётган компаниялар албатта Фарғонада ўзларига ходим тайёрлашга ҳаракат қилсалар фойдали бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг