“IT Park Сурхондарё”: 2023 йилда 5 минг нафарга яқин ўқувчи ахборот технологиялари соҳасида ўқитилади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида IT Park резиденти — “IT Park Сурхондарё” МЧЖ фаолияти билан танишди.
2021 йилда ташкил этилган корхона ахборот технологиялари соҳасида таълим бериш хизматларига ихтисослашган. Вилоятнинг барча туманларида унинг ўқув марказлари фаолият юритмоқда. Ушбу марказларда IT соҳасига қизиқувчи ёшлар учун веб-дастурлаш, мобил дастурлаш, график дизайн, робототехника ва веб-дизайн бўйича ўқув курслари ташкил этилган.
“IT Park Сурхондарё” МЧЖ 2022 йилда резидент сифатида рўйхатдан ўтган. Корхонада 37 нафар йигит-қизлар иш билан таъминланган.
Корхона томонидан “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали биносининг бўш турган қисми замонавий талаблар асосида таъмирланиб, компютер техникалари ва мебел билан жиҳозланди. IT соҳасига қизиқувчи аҳоли, айниқса, ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди.
2023 йилда корхона 5 минг нафарга яқин ўқувчиларни ахборот технологиялари соҳасида ўқитишни режалаштирилган. Ўқувчилар янада қулай шароитларда ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни эгаллаш икониятига эга бўладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter