iPhone 14 аккумуляторини алмаштириш қанчага тушади?

Янги iPhone 14 аккумуляторини алмаштириш 99 долларга тушади, бу аввалги моделларга қараганда 30 долларга қиммат. Қайд этилишича, бу компания iPhone X дан кейин биринчи марта батареялар нархини оширмоқда.
Apple сайтида компонентларни таъмирлаш ва алмаштириш нархлари мавжуд. Шундай қилиб, фойдаланувчилар iPhone 14’да аккумуляторни алмаштириш фойдаланувчиларга 99 долларга тушишини пайқашди. Фойдаланувчининг AppleCare+ суғуртасини узайтирганлиги муҳим эмас. Рухсатнома берилмаган таъмирлаш марказларида нарх юқорироқ бўлиши мумкин.
iPhone X, iPhone 11, iPhone 12 ва iPhone 13 батареяларини алмаштириш 69 долларга, iPhone 6 ва ундан кейинги моделларни алмаштириш эса 49 долларга тушишини қайд этди. Шундай қилиб, компания 2017 йилдан бери биринчи марта аккумуляторлар нархини 46 фоизга оширди. Бироқ фойдаланувчилар iPhone 14’даги бир хил аккумулятор iPhone 13’дан қимматроқ эканлигидан норози.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter