Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илғор рақамли кўникмаларга эга аёллар 36 фоиз юқори даромад олишади

Илғор рақамли кўникмаларга эга аёллар 36 фоиз юқори даромад олишади

Фото: Mitc.uz

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда гендер рақамли тафовут: қисқартириш йўллари ва усуллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Рақамли технологиялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар, Бандлик ва камбағаликни қисқартириш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон етакчи аёллари мулоқоти платформаси, Гендер адолат лидерлари – волонтёрлари, фуқаролик жамияти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ҳар йили 8 март санаси бутун дунёда аёллар ҳуқуқлари ҳаракатининг маркази сифатида нишонланиб, гендер тенглик, репродуктив ҳуқуқлар ва аёлларга нисбатан зўравонлик масалаларига эътибор қаратилади.

Тадбир давомида “Ўзбекистонда гендер рақамли тафовут”ни аниқлаш бўйича ўрганишлар натижалари кўриб чиқилди. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликка ушбу тафовутни қисқартириш йўллари орқали эришиш ва амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида музокаралар олиб борилди. Тадбир иштирокчиларнинг ушбу мавзудаги салбий гендер стереотиплари билан ҳам курашиш борасидаги таклиф ва тавсиялари эшитилди.

Бугун барчамиз технологиялар жадал ривожланиб, кундалик ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланиб бораётган замонда яшаяпмиз. Бироқ, дунё аҳолисининг деярли ярмини ташкил қилувчи аёлларнинг 37 фоизи, турли сабабларга кўра, интернетдан фойдалана олмайди. Эркакларга қараганда 259 миллиондан камроқ аёллар интернетга кириш имкониятига эга.

Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури 2022 йилда ўтказган “Ўзбекистонда гендер рақамли тафовут”ни аниқлаш бўйича ўрганишлари хотин-қизларнинг рақамли кўникмалари эркакларникидан қарийб 24 фоиз ортда қолишини тасдиқлади. Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 35 ёшдан ошган аёллар 35 ёшдан кичик аёлларга қараганда 10 фоиз кам малакага эга. Илғор рақамли кўникмаларга эга аёллар 36 фоиз юқори даромад олишади. Шунингдек, олий маълумотли аёллар олий маълумотга эга бўлмаган аёлларга қараганда 46 фоиз кўпроқ рақамли кўникмага эга.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда гендер рақамли тафовутни қисқартириш орқали гендер тенгликка эришиш бўйича янги ёндашувлар, ғоялар ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг