“Front-end”чилар учун яна бир китоблар танлови

"How JavaScript works" –– Дуглас Крокфорд
Барча боблар "Бу қандай ишлайди ..." билан бошланади. Aсосан, китобда нима кутилаётганининг энг қисқа тавсифидир.
“JSON яратувчиси турли JS двигателлари қандай ишлашини тушунтиради. Муаллиф тилдаги камчиликларга ҳам эътибор бериб, уларни бартараф этиш ҳақида The Next Language’да фикр юритади.
Шу билан бирга, тушунтиришлар жуда батафсил (лекин расмий кўриниши мумкин). Масалан, бу каби:
“Number – рақамларни ярата оладиган функциядир. JavaScript’даги рақамлар ўзгармас объектлардир. Рақам typeof операторига ўтказилганда, у рақамни қайтаради. new префикс ҳеч қачон Number функцияси билан ишлатилмаслиги керак. Рақам, шунингдек, айрим константалар учун контейнер вазифасини ҳам бажаради. Улар рақамлар қандай ишлаши ҳақида фикр бериши мумкин."
"Expressive JavaScript, Second Edition"– Мареин Ҳавербек
Ҳавербек JS’ни ўрганишга Крокфордга нисбатан бироз бошқача ёндашади.
"Ўз дастурлаш тилингизни яратиш осон …тил яратишда сеҳр йўқ. Менга кўпинча баъзи инсонларнинг ихтиролари шунчалик мураккаб ва мавҳум кўрнар эдики, гўёки уларни ҳеч қачон тушунолмайман. Бироқ, ўз-ўзини тарбиялашдан сўнг, бундай нарсалар кўпинча одатий ҳолга айланади.
Ҳавербек тилнинг асосий ифодаларини тушунишга ёрдам беради. Aгар аллақачон JS’ни, масалан, курсларда ўқиётган бўлсангиз, унда китоб яхши қўшимча бўлади.
"ECMAScript 6 for Developers" –Николас Закас
"Clean Architecture"– Роберт Мартин
" Clean Architecture" ҳақида жуда кўп мақолалар мавжуд: ҳам ҳикоя, ҳам шахсий фикр, тезис ва ҳатто асосий фикрлар тўплами, масалан:
"Барча архитектуралар бир хил қоидаларга бўйсунади!"
Aммо бу ҳақдаги 100 та фикрдан кўра, манбани бир марта ўрганган маъқулми?
Қолаверса, китоб охирида сизни кутаётган Мартиннинг ўтмишидан ҳикоялар ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Масалан, 1971 йилда ASC компанияси 18 ёшли Мартин ва унинг икки дўстини Varian 620/f мини-компьютерида Чикагодаги маҳаллий юк ташувчилар касаба уюшмаси учун мураккаб ҳисоб ва ёзувлар тизимини қайта ёзиш учун ёллагани ҳақида.
Улар қандай қилиб операцион тизимсиз, файлсиз, ҳеч қандай юқори даражадаги ЯПсиз, фақат ассемблерда буни уддалаганликларини ўқинг
Effective TypeScript: 62 Ways to Improve Your Code – Дан Вандеркам
Бу қоидалар тўплами бўлиб, унда 62 таси бор. Уларнинг барчаси тематик бўлимларда ёки бобларда тўпланган.
Савол мавжуд бўлса, қоидалардан бирида жавобни ўз ичига олади.
Барча қоидалар батафсил, китобдаги деярли барча хулосалар кодли мисоллар билан тушунтирилган. Тавсия этилади - бу ўқув қўлланма жуда кам расмий ҳужжатлар ўрнини босади ва энг типик саволларга жавоб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter