Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple дастурчилар учун сунъий интеллект яратди

Apple дастурчилар учун сунъий интеллект яратди

Фото: Ferra.ru

Apple компанияси дастурчиларга код ёзишда ҳамда фойдаланувчиларга керакли маълумотни тезроқ топишда ёрдам берувчи сунъий интеллектга асосланган янги функцияларни ишлаб чиқмоқда.

Компания уларни навбатдаги iOS, iPadOS ва macOS янгиланишларида ишга тушириши кутиляпти.

GitHub ва Copilot (Microsoft) муваффақиятларидан руҳланган Apple код блокларини автомат тарзда ёзувчи восита яратади. Бу дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнини осонлаштириб, дастурчиларнинг вақтини тежайди. Қолаверса, иловаларни тестдан ўтказишни автоматлаштириш учун сунъий интеллект синовдан ўтказилмоқдаки, бу ҳам дастурчиларни анча оғир юмушлардан халос қилади.

Бундан ташқари, Apple бутун қурилма бўйича қидирувчи Spotlightда катта тил моделлари (LLM) технологиясини татбиқ этмоқда. Янги талқин иловаларни очиш ва интернетда қидириш билан бирга, улкан маълумотлар омборидан олинган билимлари асосида мураккаб саволларга ҳам жавоб беради.

Apple сунъий интеллект соҳасида рақобатчиларига етиб олишга интилмоқда, бу борадаги режаларини шу йилнинг июн ойидаги анъанавий дастурчилар анжуманида батафсил очиқлашга ваъда бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг