Smartup Academy — Ўзбекистоннинг рақамли келажагини ривожлантириш бўйича ижтимоий лойиҳа
Ахборот технологиялари жадал ривожланаётган дунёда ёшлар келажакнинг асосий мезонидир. Таълим ҳар қандай давлат учун жаҳон майдонида кучли рақобатчи бўлишига ёрдам берадиган асосий талаб ҳисобланади. Ўқув марказлари, дастурлаш мактаблари ва олий ўқув юртлари эса бўлажак мутахассисларни тарбиялаш ва тайёрлашда муҳим ўрин тутади.
Smartup Academy томонидан ташкил этилган лойиҳа ижтимоий мақомга эга бўлиб, мана шу мақсадларга хизмат қилади. Бу лойиҳада ёшлар учун таълим олиш бепул ва барча ҳаражатлар Green White Solutions компанияси томонидан қопланади.
Green White Solutions'нинг ушбу лойиҳаси оддий ғоядан – юқори технологияларга қизиқувчи ва ўз келажагини шу билан боғловчи ёшлар учун таълим платформасини яратишдан бошланган. 2022 йилда бошланган ушбу жараённинг якуни сифатида компаниянинг асосий ишланмаси - Smartup номини олган тўлиқ ҳуқуқли Академия ташкил этилди!
«2022 йил август ойидан бошлаб 9-11 синфлар учун академия дарслари ва мактаб дарсларини бирлаштирадиган лойиҳага ўқувчиларни қабул қилиш фаол бошланди. Лойиҳа пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди – натижада 1 500 дан ортиқ абитуриент ариза топширди. Тест синовлари ўтказилиб, 54 нафар талаба Академияга қабул қилинди.
Бир йил давомида дастур иштирокчилари АйТи оламига шўнғиб, дастурлаш асослари, мобил иловалар ишлаб чиқиш, JAVA дастурида Backend тайёрлаш ва бошқа тегишли йўналишларни ўрганадилар. Ўқув дастури тажрибали ўқитувчилар ва мутахассислар томонидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга муваффақиятли ишга жойлашишлари учун зарур бўлган энг фойдали билим ва амалий кўникмаларни ўз ичига олади», – дея сўзлаб берди «Smartup Academy» лойиҳаси раҳбари Нилуфар Жумаева академия ғояси билан ўртоқлашар экан.
Талабалар назарий машғулотлар билан бир қаторда маҳорат сабоқлари ва тренингларда ҳам иштирок этиб, олган билимларини амалиётда қўллашлари, қимматли тажриба орттиришлари мумкин.
Ўқув жараёни 3 босқичдан иборат:
1-3 ойлик босқич: дастурлаш асослари ва алгоритмлар
2-6 ойлик босқич: танланган соҳада тренинг (масалан, JAVA дастурида Backend ишлаб чиқиш)
3-3 ойлик босқич: амалий қисм, унда иштирокчилар гуруҳда ишлашади, ўз лойиҳасини яратади.
Ўқишнинг биринчи йили Академияни кенгайтириш зарурлигини исботлади – чунки мамлакатнинг турли ҳудудларидан кўплаб ёшлар Smartup Academyда ўқиш истагини билдиришмоқда.
Дарсларда бевосита қатнашиш шарти борлигига қарамай, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида абитуриентлар сони кўпайиб бормоқда. Академия кенгайиб, ёшлар орасида машҳурлиги ошиб бораяпти.
Smartup Academy шунчаки таълим муассасаси эмас. У ёшлар ҳаётини ўзгартирувчи, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариб, жадал ривожланаётган соҳанинг бир қисмига айланиш имкониятини берувчи ижтимоий лойиҳадир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter