Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди бемалол хаёл суролмайсиз. Сунъий интеллект нима ўйлаётганингизни билиб оларкан!

Энди бемалол хаёл суролмайсиз. Сунъий интеллект нима ўйлаётганингизни билиб оларкан!

Фото: Gazeta.ru

Техас университети олимлари сунъий интеллект тизимини яратдилар. У функциональ магнит-резонанс томография ёрдамида инсоннинг фикрларини ўқиб олади.

МРТ мия фаоллигини кузатади, сунъий интеллект эса сигналларни сўзга айлантиради. Тажрибада 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар қатнашди. Улар сеанс давомида радио тингладилар. Бу вақт нимани ўйлаганлари эса сунъий интеллектга асосланган компьютерга туширилди.

Натижадан маълум бўлдики, тизим инсоннинг ўй-фикларини ипидан игнасигача билиб беролмайди. Аммо хаёлларнинг асосий мавзуси аён бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг