Мижозларга роботлар хизмат кўрсатадиган McDonald's очилди

Техасда роботлар хизмат кўрсатадиган илк McDonald's иш бошлади. Унда роботлар ишчилар ўрнини эгаллаб, буюртмалар қабул қилади ва вақтида айтилган таомни келтиради. Бу билан хизмат кўрсатиш тезлиги сезиларли даражада ошади.
Ҳозирда ресторан синов тартибида ишламоқда. Унда ҳозир одатий овқатланиш жойлари мавжуд эмас, мижозлар муассаса ичидаги сенсорли киоскалардан ёки олдиндан буюртма бериш функцияси орқали фойдаланишлари мумкин.
Лойиҳа айрим экспертлар томонидан танқидга учрамоқда. Уларнинг айбловларига кўра, роботнинг иш жараёнига кенг кириб келиши ишсизлик ёки ходимларнинг ойлиги пасайиб кетиш муаммосини келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter