Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“O‘zbekkosmos” Хитой давлат компанияси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

“O‘zbekkosmos” Хитой давлат компанияси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Маълумки, “O‘zbekkosmos” агентлиги ўз фаолияти давомида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириб, космик йўналишда тажриба ошириш ва янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, бу борада кадрлар тайёрлаш каби кўплаб йўналишларда йирик хорижий компаниялар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўймоқда. 

Хусусан, Хитой электрон технологиялар гуруҳи “China Electronics Technology Group Corporation” (CETC) сўзимизга исботдир. Улар билан дастлабки учрашув жорий йилнинг январ ойида ўтган бўлса, навбатдагиси 16 август куни ташкил этилди. Унда “O‘zbekkosmos” агентлиги раҳбарияти ва Хитой давлат компанияси (CEТC) Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди. 

Ўзаро суҳбат давомида бугун Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни тадбиқ этиш, салоҳиятли кадрлар базасини яратиш учун шахсан Президент томонидан эътибор берилаётгани, шароит ва имкониятлар яратилаётгани қайд этилди. Жумладан, “O‘zbekkosmos” агентлиги Давлат космик мониторинги орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатлари ва ноқонуний хатти – ҳаракатларни аниқлаб келаётгани ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда геоахборот тизимлари ва ерни масофадан зондлаш технологиялари бўйича чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш режалари ва ташаббуслари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Хитой электрон технологиялар гуруҳи “China Electronics Technology Group Corporation” (CETC) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, алоқа, электроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ҳамда дастурий таъминотлар тайёрлашга ихтисослашган Хитой давлат компанияси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг