Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малайзиянинг “Scicom Berhad” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Малайзиянинг “Scicom Berhad” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Малайзиянинг Scicom Berhad компаниясининг бош раҳбари ва ижрочи директори Датў Сри Лео Ариянаякам билан учрашув ўтказди.

Учрашувда:

🟠мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига хориждан талабаларни жалб бўйича ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш; 

🟠маҳаллий АйТи хизматларни Малайзия бозорига сотишни йўлга қўйиш;  

🟠"Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва соҳада ушбу йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар;

🟠АйТи-таълим тизимига инновацион технологияларни интеграциялаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар АйТи соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирдилар ва ҳамкорлик таклифларини тайёрлаш учун келгуси музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг