Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Вазир Элчини Ўзбекистонга Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани муносабати билан табриклади ҳамда юксак ва масъулиятли ишида муваффақият тилади.

Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, АйТи-таълим ва энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пантга UZINFOCOM лойиҳалари, жумладан, MyID биометрик идентификация экотизими, “Рақамли энергия” ягона биллинг тизими, Mygov.uz давлат хизматлари портали ва бошқалар, шунингдек, жорий йилнинг апрел ойида турли АйТи мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш учун очилган Ustudy IT Академияси тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг