Давлат ташкилотлари қай даражада рақамлашган? (рейтинг)
Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг 2022 йилги рейтингида, ўтган давр натижасидан 18 поғона юқорилаб, 195 та мамлакат ичида 69-ўринга кўтарилиб, энг тез суръатларда ўсаётган давлатлар қаторига кирган эди.
Ушбу халқаро рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинг ўринларда — давлат ташкилотлари) рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур методика доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича давлат ташкилотларининг рақамли трансформация ҳолати рейтингини эълон қилди. Рейтингда 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимлик: жами 95 та давлат ташкилоти қамраб олинди.
Рейтинг баҳолаш 5 та йўналишда амалга оширилди:
- Очиқлик ва электрон иштирок;
- Электрон давлат хизматлари;
- Ахборот хавфсизлиги;
- Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
- Ташкилий масалалар.
Рейтинг натижалари қуйидаги тартибда 3 та тоифага ажратилади:
- 71 дан 100 баллгача — “яшил” (яхши);
- 55 дан 71 баллгача — “сариқ” (қониқарли);
- 55 дан пасти — “қизил” (қониқарсиз).
Баҳолаш натижаларига кўра:
- Яхши — “яшил” рўйхатга жами 38 та;
- Қониқарли — “сариқ” рўйхатга жами 41 та;
- Қониқарсиз — “қизил” рўйхатга жами 17 та ташкилот кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter