Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрай туманида электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди

Қибрай туманида электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.

Дори-дармонларни тайинлаш ва бериш жараёнини рақамлаштириш қуйидагиларга имкон беради:

- Халқаро патентланмаган номлар (XPN) бўйича препаратларни автоматлаштирилган танлаш орқали рецептларни шакллантиришда хатоларни бартараф этиш

- беморларга DMED мобил иловаси орқали электрон рецептлардан фойдаланиш имкониятини бериш

- дорихоналарни реал вақт режимида долзарб маълумотлар билан таъминлаш, дори-дармонларни бериш маълумотларини қайд этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг