Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ташкилотлари қай даражада рақамлашган? (рейтинг)

Давлат ташкилотлари қай даражада рақамлашган? (рейтинг)

Фото: Egov.uz

Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг 2022 йилги рейтингида, ўтган давр натижасидан 18 поғона юқорилаб, 195 та мамлакат ичида 69-ўринга кўтарилиб, энг тез суръатларда ўсаётган давлатлар қаторига кирган эди.

Ушбу халқаро рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинг ўринларда — давлат ташкилотлари) рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур методика доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича давлат ташкилотларининг рақамли трансформация ҳолати рейтингини эълон қилди. Рейтингда 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимлик: жами 95 та давлат ташкилоти қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш 5 та йўналишда амалга оширилди:

  • Очиқлик ва электрон иштирок;
  • Электрон давлат хизматлари;
  • Ахборот хавфсизлиги;
  • Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
  • Ташкилий масалалар.

Рейтинг натижалари қуйидаги тартибда 3 та тоифага ажратилади:

  • 71 дан 100 баллгача — “яшил” (яхши);
  • 55 дан 71 баллгача — “сариқ” (қониқарли);
  • 55 дан пасти — “қизил” (қониқарсиз).

Баҳолаш натижаларига кўра:

  • Яхши — “яшил” рўйхатга жами 38 та;
  • Қониқарли — “сариқ” рўйхатга жами 41 та;
  • Қониқарсиз — “қизил” рўйхатга жами 17 та ташкилот кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг