Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон телекоммуникация стандартлаштириш ассамблеясида Вазирлик ва тизим ташкилотларининг 11 нафар ходими ХЭИнинг қошида ташкил этилган Тадқиқот комиссиялари раисларининг ўринбосари лавозимларига сайланди

БМТ Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон телекоммуникация стандартлаштириш ассамблеясида Вазирлик ва тизим ташкилотларининг 11 нафар ходими ХЭИнинг қошида ташкил этилган Тадқиқот комиссиялари раисларининг ўринбосари лавозимларига сайланди

Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг Бутунжаҳон телекоммуникация стандартлаштириш ассамблеяси (WTSA-24) бўлиб ўтди.

Мазкур Ассамблея йиғилишларида Рақамли технологиялар вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларидан ташкил топган делегация иштирок этди.

Ассамблея доирасидаги Ишчи органларида, яъни WTSA-24 ITU-T SOM-4 иш дастури ва ташкилот қўмитаси вице-президенти лавозимига Вазирликнинг Мобил алоқа ва телерадиоэшиттириш тармоқлари бўлими бошлиғи Ж.Арипов ва WTSA-24 ITU-T SOM-4 иш методлари бўйича қўмитаси вице-президенти лавозимига Вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи У.Мусаева сайланди.

Мазкур Ассамблеянинг асосий йўналишидан бири ХЭИнинг Электралоқани стандартлаш бюросининг қошида ташкил этилган Тадқиқот комиссияларининг 4 йиллик фаолиятини тасдиқлаш, янги йўналишларини ва стратегиясини белгилашдан иборатдир.

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлари натижасида ХЭИнинг Электралоқани стандартлаш бюросининг қошида ташкил этилган Тадқиқот комиссиялари раисларининг ўринбосари лавозимларига 4 йил муддат давомида фаолият юритиш учун қуйидаги Ўзбекистоннинг 11 нафар номзодлари мазкур Ассамблеяда қатнашаётган ХЭИнинг 170 дан ортиқ аъзо-давлатлари берган овози натижасида сайланди:

  1. ITU-T Телекоммуникация стандартлаштириш маслаҳат гуруҳи (TSAG) раиси ўринбосари лавозимига;
  2. ITU-T Ишлаш, хизмат кўрсатиш сифати ва тажриба сифати бўйича 12-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  3. ITU-T Тариф ва бухгалтерия тамойиллари ва халқаро телекоммуникация / АКТ иқтисодий ва сиёсат масалалари бўйича 3-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  4. ITU-T Атроф-муҳит, иқлим ҳаракати, барқарор рақамлаштириш ва айланма иқтисодиёт бўйича 5-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  5. ITU-T Кенг полосали ва кабел телевиденияси бўйича 9-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  6. ITU-T Cигнализация талаблари, протоколлари, синов хусусиятлари ва сохта телекоммуникация/АКТ қурилмаларига қарши кураш бўйича 11-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  7. ITU-T Хизмат кўрсатиш ва телекоммуникацияларни бошқаришнинг операцион жиҳатлари бўйича 2-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  8. ITU-T Келажакдаги тармоқлар ва ривожланаётган тармоқ технологиялари бўйича 13-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  9. ITU-T Охирги миля тармоқларини ривожлантириш, янги технологиялар ва инфратузилмалар бўйича 15-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  10. ITU-T Хавфсизлик бўйича 17-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимига;
  11. ITU-T Ҳарсалар Интернети ва ақлли шаҳарлар ва жамоалар бўйича 20-Тадқиқот комиссияси раиси ўринбосари лавозимларига Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари тайинландилар.

Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ITU-Tнинг Тадқиқот комиссияларининг раис ўринбосари лавозимига тайинланишлари Ўзбекистон Республикасининг АКТ соҳаси учун дунёдаги энг илғор мутахассислари билан ҳамкорликда телекоммуникация соҳасида халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва катта тажрибага эга бўлиш, халқаро телекоммуникацияси стандартлаштириш соҳасидаги илғор ютуқларни мамлакатимизда жорий қилиш имкониятларини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг