“Ёшлар ойлиги” доирасида “Вазир ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
21 июн куни “Ёшлар ойлиги” доирасида Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Вазир ва ёшлар” учрашувида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
200 дан ортиқ ёшлар иштирокида ўтган учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил қилинди. Вазир ўз нутқи давомида ёшларнинг сифатли билим олишлари ҳамда келгусида даромадли касбга эга бўлишлари учун тўғри йўналиш танлай билиши муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, вазир АйТи экспорт йўналишига юртимизда катта эътибор қаратилаётгани, дастлаб деярли экспорт даромади йўқ янги АйТи соҳаси бугунги кунда асосий босқичга олиб чиқилгани, мамлакатни АйТи хабга айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди.
Шу билан бирга, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди, АйТи соҳасида касб танлаш билан боғлиқ дуч келаётган муаммолар ечими ҳамда таклифларни ўрганиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter