Япониянинг “Gakusho” компанияси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва “Gakusho” компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, икки томон ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ёшларни АйТи таълимга йўналтиришни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Хусусан, мактаб, университет ёшидаги ўқувчиларнинг қўшимча таълим олиши учун зарур методик қўлланмаларни Япония тажрибасига асосланган ҳолда тайёрлаш ва ёшларда АйТини ўрганиш учун муҳим бўлган математик кўникмаларни ривожлантириш учун таълим контентларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар рақамли таълимни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter