Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги етакчи 10 та солиқ тўловчининг еттитаси — алоқа корхонаси

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги етакчи 10 та солиқ тўловчининг еттитаси — алоқа корхонаси

Фото: Коллаж

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги етакчи 10 та солиқ тўловчининг еттитаси — алоқа корхонаси. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз телеграм-каналида ёзди:

“Хизмат кўрсатиш соҳасидаги топ-10 та солиқ тўловчининг 7 таси айнан алоқа соҳаси корхонаси бўлгани соҳамизнинг ҳам мамлакатимиздаги ижтимоий масалалар ечимига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганини кўрсатади. Алоқа корхоналари ички тизимларини рақамлаштириб, солиқдан қочишга ҳаракат қилмаслиги боис, Солиқ қўмитаси томонидан хуфёна айланмани қисқартиришга қаратилган 1 фоизли кешбек тизимидан ҳам истисно қилинган.

Албатта, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хуфёна айланмани қисқартириш ва солиқ юкини тўғри тақсимлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида вақти келиб топ-10таликка, бошқа иқтисодий ривожланган давлатлардагидек, бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам кўпроқ қўшилса керак, чунки кундалик ҳаётимизда алоқа хизматларидан кўра анча кўпроқ маблағни бошқа хизматларга ишлатамиз. Оддий мисол, битта “Ўзбектелеком” бутун умумий овқатланиш соҳаси корхоналаридан кўп солиқ тўлабди, аслида эса аҳолимиз алоқадан кўра овқатланишга анча кўп маблағ сарфлайди”, — деб ёзди вазир.

Манба: Soliq.uz
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг