Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир Қарши шаҳрида масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётган компаниялар билан танишиб, уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тавсияларни берди

Вазир Қарши шаҳрида масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётган компаниялар билан танишиб, уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тавсияларни берди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қарши шаҳридаги телекоммуникация боғламасининг 4-қаватида ташкил этилган Масофавий хизматлар экспорти марказига ташрифи давомида марказда фаолият юритаётган компаниялар раҳбарлари билан суҳбат ўтказди.

Вазир Россия Федерациясига диспетчерлик хизматларини кўрсатувчи “IT-CALL KARSHI” МЧЖ, АҚШга хизмат кўрсатувчи “NNT EXPRESS INC” МЧЖ ва “NAVIGO” МЧЖ компанияларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг хизмат кўрсатиш жараёнлари, халқаро бозорга йўналтирилган стратегиялари бўйича суҳбатлашди.

Суҳбат давомида уларнинг йил бошидан буён амалга оширган экспорт ҳажми ва келгусидаги режаларини муҳокама қилди. Компаниялар вакиллари мавжуд ютуқлар ҳақида тўхталиб, масофавий хизматлар экспортини кенгайтириш, хизмат сифатини ошириш ва янги бозорлар билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари борасида ўз фикрларини билдиришди. Хусусан, халқаро рақобатбардошликни ошириш учун хизмат сифатини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш ҳамда АйТи ходимларининг малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлигини таъкидланди. Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва мавжуд хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.

Вазир, шунингдек, Ўзбекистоннинг масофавий хизматлар соҳасида етакчи мамлакатлардан бирига айланиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, АйТи хизматлар экспортининг иқтисодиётга ижобий таъсири, айниқса ҳудудлардаги иш билан таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек вазир компаниялар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг