Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир ўзи тамомлаган мактабнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди (фото)

Вазир ўзи тамомлаган мактабнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди (фото)

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бир неча йилдан буён сўнгги қўнғироқ тадбирларида барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқдалар. Ушбу анъанага кўра, бугун, 25 май куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўзи тамомлаган мактабнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Дастлаб битирувчи ёшларга ва мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табриги” ўқиб эшиттирилди.

Шерзод Шерматов ҳам битирувчиларга ўзининг табригини йўллаб, 20 нафар ёшларга Рақамли технологиялар ўқув марказларида беъпул таълим олиш учун ваучерлар тақдим этди.

Шу билан бир қаторда, мактаб фахрий ўқитувчиларига миннатдорлик рамзи сифатида гулдасталар топширилди ҳамда мактабда рақамли технологияларга ўқитиш соҳасида мактабдан ташқари тўгараклар ташкил этиш бўйича режалар келишиб олинди.

Рақамли технологиялар вазирлиги битирувчи ёшларни замонавий таълим олиб, мактабни муваффақиятли тугатиб, касб-ҳунар ўрганиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётгани билан самимий табриклайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг