«UZTELECOM» компанияси «ICTWEEK Uzbekistan 2024» АКТ ҳафталигида абонентларини қандай янгиликлар билан хурсанд қилди?
«ICTWEEK Uzbekistan 2024» АКТ ҳафталиги доирасида «UZTELECOM» халқаро ва маҳаллий компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Шунингдек, компания томонидан тақдим этилган янгиликлар орасида саёҳат учун хизматлар, булутли ечимлар, ақлли видеокузатув тизимлари ҳамда телекоммуникация хизматларини қулай бошқариш учун мўлжалланган иловалар ҳам мавжуд.
Жумладан, ички ва халқаро йўналишлар бўйича авиачипталар ва меҳмонхоналарни қидириш хизмати – TELECOM TRAVEL;
— Маълумотлар таҳлили, интеллектуал хавфсизлик ва ресурсларни бошқариш учун ҳар томонлама қулай, кўп функцияли видеокузатув хизмати;
— Ўйин платформалари учун иккита янги лойиҳа;
— Бир вақтнинг ўзида қўнғироқ қилиш ва 4G/5G интернетдан фойдаланиш имконини тақдим этувчи VoLTE технологияси;
— Уяли алоқа сигнали заиф жойларда ҳам қўнғироқларни Интернет орқали амалга ошириш имконини берувчи замонавий VoWi-Fi технологияси каби янгиликлар тадбир иштирокчиларини бефарқ қолдирмади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, «UZTELECOM» стендининг меҳмонлари қизиқарли викториналар ва интерактив танловларда иштирок этиб, қимматбаҳо совғалар ютиб олишди.
«UZTELECOM» компанияси «ICTWEEK Uzbekistan 2024» АКТ ҳафталиги мобайнида тақдим этган янгидан-янги хизматлари билан жамият ҳаётини янада қулайроқ, бизнес фаолиятини эса самаралироқ қилиб, ўз абонентлар учун фақат энг яхшиларини улашиш тарафдори эканлигини исботлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter