Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйда ўтириб пул топаётганлар ҳам қариганида пенсияга чиқади — буни my.gov.uz орқали расмийлаштириш осон!

Уйда ўтириб пул топаётганлар ҳам қариганида пенсияга чиқади — буни my.gov.uz орқали расмийлаштириш осон!

Фото: Yuz.uz

Уйда ўтирган ҳолда ҳунармандчилик билан шуғулланиш, томорқага нарса экиш, чорва моллари боқиш, репетиторлик қилиш, тикиш ёки тўқиш орқали уч-тўрт сум пул топиш мумкин. Лекин улар ҳам шунчаки тирикчилик, қора қозонни қайнатиш билан кифояланмай, худди ҳар куни ишга қатнаб юрган расмий ходимлар каби иш стажига эга бўлиб, ҳатто келажакда пенсия гаштини сура оладилар. Ёшликдаги меҳнат эвазига қариганда ҳар ой қўлига пул тегиб туриши қандай яхши!

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра,эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлганда тўлиқ ҳамда меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланади.

Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли қарорида белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишса, 1 йил меҳнат стажига эга бўлишади.

Фақат бунинг учун ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш керак. Фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини (айни вақтда — 608 минг сўм) амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқини қўлга киритади. Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. Ижтимоий солиқни қанча кўп тўласангиз, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлаверади.

Қизиқиб қолдингизми? Унда ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтишни тавсия қиламиз! Чунки бу ҳар томонлама қулай: ортиқча вақт ва маблағ сарфланмайди, ҳужжатлар талаб этилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг