Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қурилма кўзи ожизларга хавфсиз ҳаракат имкониятини беради

Янги қурилма кўзи ожизларга хавфсиз ҳаракат имкониятини беради

Foto: "techcult.ru"

Швейцарияда эндигина ўз ишини бошлаётган бизнес – Biped шундай қурилма яратдики, уни тақиб олган кўзи ожизлар шаҳар бўйлаб мустақил ҳаракатланиб, ўзини ўзи эплай олади.

Шаклан хавфсизлик камарини эслатувчи ушбу қурилма елкага тақиб олинади. Унда камера ва қулоқчинлар бўлиб, кўзи ожиз кишини хавфли жисмларга урилиш ва бошқа шу каби вазиятлардан ҳимоялайди. Қулоқчинлар ёрдамида эшитиш қобилияти паст инсонлар ҳам атрофдаги товушларни яхши илғай оладилар.

3D-камера ва сунъий интеллект яқин майдондаги ҳаракатдаги ва кўчмас объектлардан огоҳлантиради. Қулоқчинга етказиладиган аудиосигнал қаттиқ жисмларга урилишларнинг олдини олишга қаратилган.

Мослама GPS ва бошқа навигаторлар билан бирга ишлай олади. Фойдаланувчи у орқали қай томонга юриш ҳақида эслатма қабул қилади. 900 граммлик мазкур мўъжизанинг батареяси 6 соатга етади.

 

Манба: techcult.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг