Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар қонни текшириш учун янги қурилма яратдилар

Олимлар қонни текшириш учун янги қурилма яратдилар

Фото: Live journal

Япониялик олимлар ҳатто уй шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган қонни текшириш учун кичик қурилма яратдилар. Технология таҳлил харажатларини камайтиришга ва натижаларни кутиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради.

Анъанавий қон анализаторлари катта ва қиммат. Янги ишланма айланиш орқали қон оқимини бошқарадиган  микрофлюидли чипдан фойдаланади. Бундай ёндашув, атиги 5 мкл қондан фойдаланган ҳолда, масалан, ўсимта белгилари учун мураккаб тестларни ўтказишга имкон беради (бу миқдорни ҳатто бармоқдан ҳам олиш мумкин).

Янги технологиянинг асосий афзаллиги унинг соддалиги ва арзонлигидир. Чип оммавий ишлаб чиқарилади ва таҳлил оддий айланиш билан бошланади.

Тадқиқотчилар келажакда чипдаги бундай мини-лабораторияларни нафақат шифохоналарда, балки дорихоналарда ва балки уйда ҳам ўрнатиш мумкинлигига ишончлари комил. Бу одамларга тест натижаларини тезроқ олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг