Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан АйТи-таълим йўналишини янада ривожлантириш мақсадида амалиёт дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан АйТи-таълим йўналишини янада ривожлантириш мақсадида амалиёт дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Регина Кастижио билан учрашув ўтказди.

Муҳокама чоғида таълимни рақамлаштиришнинг бугунги ҳолати, ёшлар ва айниқса, АйТи йўналишида таҳсил олаётган қизлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Учрашув аввалида Регина Кастижио Ўзбекистоннинг кўп жабҳаларда жадал ривожланиш йўлида қўлга киритган, аҳоли турмушини сезиларли даражада яхшилаган ютуқлар, шунингдек, АйТи соҳасида ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятларни юқори баҳолади.

Ўз навбатида, вазир Ш.Шерматов UNICEF вакилларига вазирликнинг асосий мақсадларидан бири ёш авлодни тайёр иш ўринлари билан таъминлаш ва бу орқали бошқа давлатларга миграция фоизини камайтириб, ёшларни шу ернинг ўзида юқори маошли ишларга жалб қилиш эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, вазир Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имконияти чеклангани, бундан ташқари, юқори даромодли иш ўрни яратиш зарурати мавжудлиги, АйТи орқали эса бу муаммони бартараф этишга катта эътибор қаратилаётганига тўхталиб ўтди. Шу муносабат билан вазирлик АКТ соҳасини фаол ривожлантирмоқда, бу эса АйТи-хизматлари экспортини жадал оширишга хизмат қилмоқда.

Вазир Ш. Шерматов UNICEF вакилларини Enterprise Uzbekistanни ташкил этиш режалари билан таништирди ва бу Ўзбекистонга кўпроқ хорижий компанияларни жалб қилиш имконини берадиган эркин иқтисодий зона ва меъёрий-ҳуқуқий базага эга майдон бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Рақамли инклюзивлик” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида томонлар АйТи-соҳаси бўйича интилувчан мутахассис қизлар учун амалиёт дастурларини ташкил этиш ҳамда АйТи-таълим имкониятларини янада ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

UNICEF вакиллари муҳокама қилинган йўналишлар бўйича халқаро тажриба билан кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг