Тошкентдаги Aмити университетида «IT Girls» тадбири бўлиб ўтди (Фото)

Сўнгги йилларда Республикамизда инглиз тилини чуқур биладиган ёшлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. AКТ соҳаси энг тез ўзгарувчан соҳалардан бири бўлиб, янги технологиялар ва энг сўнгги манбалар инглиз тилида етказиб берилмоқда. Бу соҳада кучли мутахассис бўлиш учун инглиз тилини юқори даражада билиш талаб этилади.
Ушбу семинарда, университет битирувчилари ва «Albison.uz» компанияси таъсисчилари томонидан IТ соҳасида ўз маҳоратини ошириш истагида бўлган барча қизлар учун тадбир ташкил этилди.
Семинарда IT-Park вакиллари иштирок этишди. Улар қизлар учун IT соҳасида ривожланиш имкониятлари, шунингдек, Tumaris Tech лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди.
Бу курсда ҳозирда 80 нафар аёл-қиз иштирок этиб, курслар Aмити университетида бўлиб ўтади ва мутлақо бепул!
Мазкур курснинг асосий мақсад ва вазифалари қизлар ва аёлларга замонавий технологиялар ҳақида билим бериш, уларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, мобиль иловалар ва веб-сайтлар яратиш кўникмаларини ўргатишдан иборат.
Ўқув курси натижасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлган талабаларга сертификатлар топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter