Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект қайси тилда “ўйлайди”?

Сунъий интеллект қайси тилда “ўйлайди”?

Фото: Pixabay

Чат-ботлар асосланган катта тил моделлари (LLM), уларга саволлар ҳатто бошқа тилларда берилса ҳам, инглиз тилида “ўйлайди” — бу ҳақда New Scientist нашри Лозанна федерал политехника мактаби олимлари тадқиқотига асосланиб хабар берди. Саволларга жавоб топишда LLM айнан қайси тилдан фойдаланишини аниқлаш мақсадида олимлар Meta компанияси Llama 2 моделининг учта талқинини ўрганишди.

Тадқиқотчилардан бирининг айтишича, улар бу моделларни очиб, ҳар бир қатламини ўрганишди. Маълум қилинишича, сунъий интеллект моделлари бир неча қатламдан иборат бўлиб, ҳар бири сўровга ишлов беришнинг маълум босқичига жавоб беради: бири ёзма кўрсатмаларни токенларга ўгирса, бошқаси якунда жавоб бериш учун ҳар бир токенни контекстлайди.

Демак, моделларга хитой, француз, немис ва рус тилларида уч тоифали сўровлар берилди. Биттасида берилган сўзни такрорлаш, иккинчисида инглизча бўлмаган тилдан бошқасига таржима қилиш, учинчи топшириқда эса гапдаги бўшлиқ (пробел) ўрнини сўз билан тўлдириш сўралди, масалан: “— футбол ва баскетбол каби спорт турларида фойдаланилади”.

Сўровларга жавоб топиш учун LLM ўтадиган жараёнларни кузатган тадқиқотчилар бир жиҳатга гувоҳ бўлишди: қатламлар орқали ўтувчи ишланиш йўли доим улар инглизча нимкенглик деб атовчи жойдан ўтаркан. Яъни моделдан хитойчадан русчага таржима қилиш сўралса, русча символлар рус тилига ўгирилишдан аввал ўша инглизча нимкенгликдан ўтади. Ўз-ўзидан маълум бўладики, тил моделлари сўровнинг моҳиятини тушуниб олиш учун инглиз тилидан фойдаланади.

Бу ҳолат олимларни ташвишга солиб қўйди, моделни тилни таҳлиллашга ўргатишда инглиз тилидан воситачи сифатида фойдаланиш бу билан боғлиқ дунёқараш чекловларини бошқа лингвистик ва маданий тафовут қилувчи минтақаларга татбиқ этилиш хавфини туғдиради.

“Агар инглиз тили тизимлар сўровларни ишловчи асосий тилга айланса, биз катта эҳтимол билан фақат бошқа тилларда баҳолаш мумкин бўлган концепция ва нюанслардан маҳрум бўламиз”, — деди Оксфорд университети олими Карисса Велиз.

Алия Бхатия (Вашингтондаги демократия ва технологиялар маркази, АҚШ) эса бутун дунёда ишлатилаётган англоцентрик қадриятларга қурилган генератив сунъий интеллектларда кодлашнинг янада фундаментал хатарлари мавжудлигидан огоҳлантирмоқда. “Агар модел ўзи ўргатилмаган тилда матнни генерациялашда қўлланилса, бу маданий норелевант галлюцинацияларга олиб келиши мумкин, мабодо моделдан англоцентрик жамият билан чиқишмайдиган жамият бошпана топишда маслаҳат сўраса, модел инсон ва хавфсизлик имконияти ўртасида тўсиққа айланиши мумкин”, — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг