Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда глобал дастурчилар анжумани ўтказилди (фото)

Тошкентда глобал дастурчилар анжумани ўтказилди (фото)

Фото: Digital.uz

IT-таълим уюшмаси ҳамда GDG (Google Developers group)  ҳамкорлигида халқаро нуфузга эга “GDG DevFest Tashkent 2023” — глобал дастурчилар конференцияси ўтказилди.

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди. Google компаниясининг таниқли экспертлари — Марк Макдоналд ва Мартин Гоэрнер, Outtalent компаниясидан Тилек Мамутов ва бошқа кўплаб хорижлик маърузачилар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Google компанияси замонавий IT-технологиялари ва дастурий маҳсулотлар бўйича суҳбатлар, семинарлар ва амалий машғулотлар ўтказди. Тадбир давомида маҳаллий дастурчилар янги кўникмалар орттиришди, бошқа дастурчилар билан алоқа ўрнатишлари учун учрашувлар ҳамда қизиқарли ҳакатонлар ташкил этилди.

Анжуманда Google томонидан иштирокчиларга компаниянинг дастурлаш воситалари ҳамда ресурсларига кириш ва фойдаланиш имкони тақдим этилди.

“GDG DevFest Tashkent 2023” анжуманида мингдан зиёд ёш дастурчилар ва IT-соҳага қизиқувчилар қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг