Тўлов тизимлари ва давлат хизматлари: фойдаланиш имконияти кенгаймоқда

Кўпчилик Click, Payme, Zoomrad каби қатор тўлов тизимлари мобил иловаларидан кундалик ҳаётида фойдаланишга ўрганган. Энди ушбу иловалар орқали ҳам онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда.
Давлат хизматларидан фойдаланишни фақат my.gov.uz орқали чеклаб қўйилганидан кўра, ушбу имкониятларни ахборот хавфсизлигига жавоб берадиган ишончли тўлов тизимлари орқали ҳам кўрсатилиши, ушбу тизимлардан фойдаланаётган миллионлаб аҳоли учун қўшимча қулайлик яратилишига сабаб бўлади.
Аксарият тўлов тизимлари ўзига хос супераппга айланиш устида тинмай ҳаракат қилиб, янгича хизмат турларини яратиш орқали рақобатда ютишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам мижозларига қулай ва керакли давлат хизматларини ҳам кўрсатишни йўлга қўйсалар, албатта уларнинг рақобатбардошлиги янада ошади.
Бу ўз навбатида my.gov.uz тизими яратувчиларига ҳам кўпроқ эътиборни UI/UXга қаратишга ундайди ва бу ҳам аҳолимиз ҳамда тадбиркорларимиз учун хизматларнинг янада қулай бўлишига қўшимча туртки бўлади.
Ушбу хизматларга масъул давлат идоралари эса чекланган ресурсларини ортиқча веб сайтлар ёки мобил иловаларни яратишга эмас, балки уларни ички тизимларини рақамлаштиришга, маълумотлар базаларини актуаллигини таъминлашга ҳамда юборилаётган аризаларни вақтида кўриб чиқишга қаратишлари керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter