Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla Моdel 3 нинг янги версияси сизга ёқиши аниқ!

Tesla Моdel 3 нинг янги версияси сизга ёқиши аниқ!

Фото: 4PDA

Ижтимоий тармоқларда Tesla электромобилининг мутлақо янги модификациясининг илк суратлари пайдо бўлди.

Инсайдерларнинг дастлабки маълумотларига кўра, машина Model 3 Performance номи билан танилган.

Автомобил ўриндиқларининг орқа тарафида Ludicrous ёзуви жойлаштирилганига қараганда, бу моделнинг ҳақиқий номи бўлиши мумкин.

Машинадаги модернизация қилинган спойлер, орқа диффузор ва янги Tesla аэродинамик ғилдиракларини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Автомобил қора том ва минимал миқдордаги декоратив элементлар билан ёрқин қизил рангда тақдим этилган.

Машинанинг олдинги қисмида чўзилган фаралар мавжуд, орқа қисми эса C шаклида.

Tesla Моdel 3 Ludicrous ҳақида ҳозирча техник тафсилотлар йўқ.

Миш-мишларга кўра, енгил кузов ва асосий моделга нисбатан яхшироқ аэродинамик кўрсаткич автомобилни бренд сериясидаги энг тез ва маневрли машиналардан бирига айлантириши шубҳасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг