Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда ҳам BPO маркази очилади

Термизда ҳам BPO маркази очилади

Куни кеча Сурхандарё вилояти, Термиз шаҳрида “Prime Samarkand Logistik” компаниясининг янги филиали очилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарнинг асосий мақсади вилоят аҳолиси, айниқса, ёшлар учун логистика соҳасида янги имкониятлар яратиш, соҳага оид билим ва тажриба бериш ҳамда имтиҳон асосида ишга қабул қилиш тизимини йўлга қўйишдан иборат эди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари Safety, Fleet management, Accounting вa Dispatcher йўналишларида амалий дарслар ўтишди. 

Янги филиалнинг очилиши вилоят ёшларини юқори даромадли иш билан таъминланиш, иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш ва уларнинг салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Тадбир якунида инглиз тилини биладиган 200 га яқин ёшлар ўқув амалиётида қатнашиш учун рўйхатдан ўтди. Амалиётни муваффақиятли тамомлаган ёшлар расмий ишга қабул қилинади.

Мазкур лойиҳа доирасида 100 нафар ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректоринг таклифига биноан тез кунларда туманда 100 ўринли BPO маркази ташкил қилишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг