Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги “Voice Solution VB” BPO маркази фаолияти билан танишди

Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги “Voice Solution VB” BPO маркази фаолияти билан танишди

Бугунги кунда “Voice Solution VB” BPO марказида 50 нафар ёш мутахассислар фаолият юритишмоқда.

Ходимларнинг ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Учрашувда жорий йил якунига қадар 100 нафар янги иш ўринлари яратиш орқали IТ хизматлар экспорти ҳажмини янада ошириш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу марказ экспортёр корхона ҳисоблангани ҳамда 1 ой муддатда 50 нафар ёшларни иш билан таъминлаганини ҳисобга олиб, Нукус шаҳрида янгидан қурилаётган IТ Park биносидан жой ажратиш белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг