Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Startup Garage Нукус филиали расман очилди

Startup Garage Нукус филиали расман очилди

Startup Garageнинг навбатдаги филиали Нукус шаҳрида очилди. Тадбирда 80 га яқин ёшлар қатнашди.

Маросим давомида қатнашчилар Startup Garageнинг қандай имкониятларни бера олиши ҳақида тўлиқ маълумот олишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, AloqaVentures вакиллари ёшларга стартап ҳақида тўлиқ маълумот бериб, венчур фонд стартапларга инвестиция ажратиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Тадбирдан сўнг 10 та стартап асосчилари соҳа экспертларга лойиҳаларини тақдимот қилиб, шулардан 2 лойиҳа Startup Garage резидентлигига қабул қилинди.

Startup Garage - ўз ғоянгизни ҳақиқатга айлантиринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг