Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири Чимбой туманида ташкил этилган BPО маркази фаолияти билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Чимбой туманида ташкил этилган BPО маркази фаолияти билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Чимбой туманидаги “O‘zbektelekom” биносида ташкил қилинган BPО марказга ташриф буюрди.

Маълумки, республикада АйТи-хизматлар аутсорсингини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, бунда BPО йўналиши муҳим ўрин тутади. 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида BPО мутахассислари фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида Вазир Чимбой туманидаги “LearnCode IT Academy” асосчиси Кенжебаев Алишер ва “SBD IT SOLUTIONS” асосчиси Сейткамалов Бахадир билан суҳбат олиб борди.

Суҳбат довмида, Чимбой туманида рақамли иш ўринларини яратиш, жумладан, ёшлар салоҳиятини ошириш учун АйТи-хизматлар ва бизнес-жараёнлар аутсорсинги (BPО)ни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг